"Атлетико" ҳимоячиси сафга қайтди
Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячиси Хосе Хименес жароҳатидан фориғ бўлиб сафга қайтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Унга кўра шифокорлар 23 ёшли уругвайлик футболчига жамоанинг умумий гуруҳида ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ шуғулланишга руҳсат беришган.
Эслатиб ўтиш лозимки, “Боруссия” Дортмундга қарши ЕЧЛ баҳсида жароҳат олган Хименес бир ой майдонга туша олмади.
Фикрлар