"Атлетико" ҳимоячиси яна жароҳат олди
Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Хосе Хименес машғулотларнинг бирида жароҳат олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Унга кўра 23 ёшли уругвайлик футболчининг чап оёғи жиддий шикастланган. Ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши маълум қилинмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Хименеснинг сафга қайтганига эндигина бир ҳафта бўлган эди. У бундан аввал мушакларидан жароҳат олиб бир ой даволанган эди.
Маълумот учун, Хименес жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 11та ўйинда майдонга тушиб ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар