"Атлетико" ҳимоячисининг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

Машғулотлар пайтида чап оёғидан жароҳат олган "Атлетико" ҳимоячиси Хосе Хименеснинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли уругвайлик футболчи бир ойдан сўнг жамоасига ёрдам бериши мумкин. Шу тариқа у "Вальядолид" ва "Эспаньол"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Маълумот учун, Хименес жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 11та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!