"Атлетико" ҳужумчиси фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин

  • 19 январь, 2019, 20:22
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Санкт-Петербургнинг "Зенит"клуби "Атлетико" Мадрид ҳужумчиси Никола Калиничнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра питерликлар 31 ёшли хорватиялик футболчини жорий қишки трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи. Бироқ, ушбу трансферни амалга ошишига футболчининг нархидаги келишмовчилик сабаб бўлмоқда. Чунки, “матрасчилар” Калинич учун 14,5 млн евро сўрашмоқда, аммо рус клуби бунча маблағ тўламоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Калиничга “Севилья”дан ҳам таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Калинич жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 18та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ва 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!