"Атлетико"нинг асосий ҳужумчиси сафга қайтди
Мадриднинг "Атлетико" клуби форварди Диего Коста жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди ва сафга қайтди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 30 ёшли ҳужумчи бугун жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Эслатиб ўтиш лозимки, Коста ўтган йилнинг декабрида чап оёқ тиззасидан операция қилинган ва шундан буён майдонга тушгани йўқ.
Энди яқин вақтлар ичида у тиббий текширувдан ўтказилади. Шундан сўнг шифокорлар унинг майдонга тушиш ёки тушмаслиги ҳақида маълум қилишади.
Маълумот учун, Коста жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 15та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар