Australian Open: Мария Шарапова огоҳлантирилди

Россиялик Мария Шарапова Австралия очиқ чемпоинатининг биринчи ўйинида бош арбитр томонидан вақтни чўзгани учун огоҳлантирилди.

Бу огоҳлантиришдан сўнг, Мария қайси ҳолатда вақтни чўзгани ҳақида ойдинлик киритиш учун арбитрга юзланди. 

Ҳакам Марьяна Вельович теннисчига ютиқдан сўнг, тўп узатишга 25 сония берилиши ҳақида тушунтирди. Мария эса 25 сониядан кўп вақт сарфлагани учун огоҳлантирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!