"Аякс" хитойликларнинг супер таклифини рад этди
Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клуби "Аякс" ярим ҳимоячиси Давид Нерес учун 43 млн евродан кўпроқ маблағ таклиф қилди.
Бу ҳақда амстердамликлар спорт директори Марк Овермарс Fox Sports телеканалидаги кўрсатувларнинг бирида айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра хитойликлар чиндан хам 21 ёшли футболчи учун жуда катта маблағ таклиф қилишган, аммо, якунда рад жавобини олишган.
Эслатиб ўтамиз, “Аякс” Нересни 2017 йилнинг январида Бразилиянинг “Сан-Паулу” клубидан 12 млн еврога сотиб олган эди. У жорий мавсум Голландия чемпионатида жами 16та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар