Айни дамда Қатар клубида ишлаётган мураббий "Реал"ни бошқариши мумкин

Мадриднинг “Реал” клубида Хулен Лопетегини алмаштириши мумкин бўлган яна бир мураббий пайдо бўлди.

Берилган маълумотларга қараганда “қироллик клуби” 54 ёшли даниялик машҳур мутахассис Микаэль Лаудрупнинг номзодини ҳам кўриб чиқмоқда. Айтиш лозимки, ушбу мураббий 2016 йилдан буён Қатарнинг “Ал-Раян” клубида фаолият олиб бормоқда.

Маълумот учун, Лаудруп мураббий сифатида “Хетафе”, “Спартак” Москва, “Малькорка” ва “Суонси Сити” каби жамоаларни бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” раҳбарияти жамоанинг амалдаги устози Хулен Лопетегининг олиб бораётган ишларидан ва клубнинг кўрсатаётган натижаларидан умуман қониқиш хосил қилмаяпт. Айни дамда испаниялик мутахассис истеъфоа арафасида турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!