Аёллар ва эркаклар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди (фото)
Шахматга ихтисослашган республика болалар-ўсмирлар спорт мактабида аёллар ва эркаклар ўртасида республика чемпионати бўлиб ўтди.
Аёллар ўртасида бўлиб ўтган беллашувларда 9 имкониятдан 7,5 очко тўплаган Моҳим Оразмуҳаммедова (Қорақалпоғистон) ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан жой олди. Кейинги ўринлар Умида Омонова (Сурхондарё, 7 очко) ва Озода Хусаинова (Тошкент вилояти, 6,5 очко) га насиб этди.
Эркаклар баҳсида қашқадарёлик шахматчи Абдумалик Абдусалимов 9 имкониятдан 8 очко жамғариб, Ўзбекистон чемпиони бўлди. Иброҳим Каримов (Андижон, 7 очко) ва Асилбек Собиров (Фарғона, 7 очко) лар эса иккинчи ва учинчи ўринлар билан кифояланишди.
.jpg?1549296426224)
.jpg?1549296434574)
.jpg?1549296443659)
.jpg?1549296451078)
.jpg?1549296459597)
.jpg?1549296468067)
.jpg?1549296477913)
.jpg?1549296485413)
.jpg?1549296493926)
.jpg?1549296501916)



Фикрлар