Азар Бельгия - Англия учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди
Хабарингиз бор бундан бироз аввал “Санкт-Петербург Арена”да ЖЧ-2018нинг бронза медали учун кечган ўйин ўз якунига етди.
Англияни 2:0 ҳисобида енган Бельгия терма жамоаси ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионати бронза медалини қўлга киритди.
Учрашув якунлангач бельгияликлар сардори Эден Азар ФИФА томонидан ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Фикрлар