Азар "Энг яхши футболчи" номинациясида кимга овоз берганини айтди

Лондоннинг “Челси” клуби вингери Эден Азар айни дамда Лондонда бўлиб ўтаётган ФИФАнинг йил лауреатларини тақдирлаш маросимига ташриф буюрди.

“Мен Лука Модричга овоз бердим. Лекин, Салоҳ менинг дўстим ва шу боис унинг ғолиб чиқишини хоҳлайман”, - дейди бельгиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, йилнинг энг яхши эркак футболчиси номинациясида Модрич ва Салоҳдан ташқари шунингдек Криштиану Роналдунинг ҳам номзоди бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!