Азар "Реал"нинг қарорини кутмоқда
Испаниялик журналист Гильем Балаге “Челси” вингери Эден Азарнинг “Реал”га ўтиши борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Азар “Реал”га ўтишни хоҳламоқда, бу унинг орзуси. У “Челси” билан шартномани узайтиришни истамади ва “Реал”нинг қарорини кутмоқда”, - дейди Балаге.
Таъкидлаш керакки, бельгиялик футболчининг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Лондонликлар эса уни жамоада олиб қолиш учун ҳафтасига 300 минг фунтдан юқори маош тўлашга ҳам тайёр.
Фикрлар