Азиз Ҳайдаров нега айнан "Локомотив"га ўтди?

Ўтган мавсумни "Бунёдкор"да якунлаган ва янги мавсумда "Локомотив" шарафини ҳимоя қиладиган ярим ҳимоячи Азиз Ҳайдаров SPORTS.uz муҳбири билан суҳбат давомида нега айнан "темирйўлчилар" сафига ўтгани ҳақида гапириб ўтди.

- Энди «Локомотив»га ўтганингиз ҳақида сўрамоқчиман. Бу жамоа билан шартнома тузишингизнинг асосий сабаби нимада?

- «Локомотив»га ўтишимга миллий терма жамоадаги айрим дўстларим сабабчи бўлишди. Ўзим ҳам буни хоҳлагандим, ахир бу ёқда «Бунёдкор»нинг тақдири мавҳум бўлиб турганди. Яхши жамоани ташлаб, ёмон клубга ўтмадим. Ҳар ҳолда мен Ўзбекистон чемпиони билан шартнома туздим. Бизга Азиз Ҳайдаров керак, деб мен билан шартнома тузишганидан хурсандман. Ўзим катта футболга «Локомотив» орқали кириб келганман. Шу ёшимда яна шу клубга қайтганимдан ва айниқса, чемпионлар билан бирга ўйнашимдан хурсандман.

Суҳбатнинг тўлиқ матни билан бироздан сўнг танишиб олишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!