БААда Осиё Кубоги – 2019 ташкилий ишлари юзасидан инспекция ниҳоясига етди

2018 йилнинг 27 сентябрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида футбол бўйича Осиё Кубоги – 2019 мусобақасига бағишланган семинар ўз ишини бошлагани ҳамда ушбу семинарда Осиё Кубогида иштирок этувчи барча терма жамоаларнинг вакиллари иштирок этишаётгани ҳақида хабар берган эдик.

БААдаги семинарнинг 3 кунида Ал-Айн ҳамда Шаржа шаҳридаги миллий терма жамоамиз ўйнайдиган стадион ҳамда яшайдиган меҳмонхоналар билан танишган терма жамоамиз вакиллари сафарнинг сўнгги кунида Дубай шаҳрига йўл олишди.
“Рашид стедиум” ўйингоҳига ташриф буюрган ЎФА вакиллари стадионнинг бугунги кундаги ҳолати, кийим алмаштириш хонаси, ўйин учун зарур бўлган жиҳозлар, массаж хонаси ва музли бассейн билан боғлиқ ташкилий ишлар юзасидан ОФК координатори билан тегишли келишувларни ўтказишди.

Терма жамоа учун ажратилган машғулот майдони ҳамда терма жамоамиз жойлашадиган меҳмонхона билан танишишди. Меҳмонхонада яратилиши зарур бўлган шарт-шароитлар бўйича ОФК вакилига таклифлар билдирилди.
Шу билан терма жамоамиз вакилларининг 2019 йилда Осиё Кубоги бўлиб ўтадиган БААга сафарлари ниҳоясига етди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги 2019 йил 5 январь куни бошланади. Ўзбекистон эса дастлабки ўйинини 9 январь куни Шаржа шаҳрида Уммонга қарши ўйин билан бошлайди. Туркманистонга қарши ўйин 13 январь куни Дубай шаҳрида, Японияга қарши баҳс эса 17 январь куни Ал-Айн шаҳрида ўтказилади. 
 
Осиё кубоги – 2019
 
Гуруҳ баҳслари. F гуруҳи.
 
2019 йил 9 январь
Япония – Туркманистон, Абу-Даби, соат 16:00
Ўзбекистон  – Уммон, Шаржа, соат 18:30
 
2019 йил 13 январь
Уммон – Япония, Абу-Даби, соат 18:30
Туркманистон  – Ўзбекистон, Дубай, соат 21:00
 
2019 йил 17 январь
Уммон – Туркманистон, Абу-Даби, соат 18:30
Япония  – Ўзбекистон, Ал-Айн, соат 18:30

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!