Баҳром Ҳайдаров: 3 та ўйинда 9 очко олишимиз шарт

"Бугун бутун баҳс давомида устунлик "Насаф" жамоаси томонида бўлди. Биз эса тўп билан муомала қилишда ва ҳимоядан ҳужумга ўтишда кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Мана учинчи ўйиндирки, стандарт вазиятдан гол ўтказиб юборяпмиз. Шу жиҳат устида яна ишлашимиз лозим экан. Бугун диққат-эътиборни тўплаб олдинга ўтишда бироз қийналдик. Энди қолган 3 та ўйинда яхши ўйин кўрсатиб, охирига қадар кураш олиб борамиз. 3 та ўйинда 9 очко олишимиз шарт энди", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!