Баҳром Ҳайдаров: Ўзимизга бўлган ишонч етишмаяпти

PEPSI Суперлига 16-тур учрашувлари доирасида АГМК ва “Нефтчи” ўзаро баҳс юритди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида фарғоналиклар устози Баҳром Ҳайдаров қуйидагича фикр билдирди.

- Танаффусдан кейинги илк ўйин одатда қийин бўлади. Қолаверса, бугун иссиқ ҳам футболчиларга бироз ҳалал берди. Имкон қадар ўз ўйинимизни намойиш этишга уриндик. Қарши ҳужумларда ва позицион ҳужумларда ўз омадимизни изладик.

Гол ҳам урдик. Бироқ ўзимизга бўлган ишонч бироз пастлиги сабабданми гол ўтказиб юбориб, ғалабани ушлаб қола олмадик. Таркибга баъзи тажрибали ўйинчиларни чақирдик. Насиб этса, улар ўз тажрибалари билан ёшларга ўзига бўлган ишончни қайтаришга ёрдам беришади, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!