"Барса" етакчиси "Реал" ва "Интер"га қарши учрашувларда жамоага ёрдам беролмайди
"Барселона" клуби ва Белгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Томас Вермален, УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Бельгия - Швейцария қарама-қаршилигида (2-1) жароҳатланган.
As нашрининг хабар беришича, бельгиялик хавбек 4 ҳафтага сафдан чиқди.
Вермален "Севилья" (20 октябрь), "Интер" (24 октябрь) ҳамда "Реал"га қарши (28 октябрь) учрашувларда иштироки сўроқ остида қолмоқда.
Илгарироқ, "Барса" ҳимоячиси Самюэль Умтити жароҳатланиб катта эҳтимол билан бир йилга сафдан чиқди.
Фикрлар