«Барса»нинг энг ёмон трансфери
Унгача Жанубий америкалик футболчи каталонияликларни ижтимоий тармоқларда танқид остига олганди.
Ёзги трансфер пайтида «Барселона» асосан бошқа клублар энди-энди ўз сафига қўшиб оламан деган футболчиларни ўзига жалб қилиш билан шуғулланди, десак муболаға бўлмайди.
Малкомнинг «Камп Ноу»га келиши спорт журналларининг бош саҳифасидан ўрин олганди. Сабаби Римга учиб кетиш арафасида бўлган «Бордо» вингерини «кўк-анорранглилар» сўнгги дақиқаларда илиб кетганди.
Ундан кейин Артуро Видальни ўз сафига қўшиб олишга яқин бўлган «Интер» уни қўлдан чиқарди ва ўз эътиборини «Реал» етакчиси ва дунёнинг энг яхши футболчиси – Лука Модричга қаратди. «Барселона» «Бавария» вакили учун ўшанда 20 миллион евро тўлади.
Орадан икки ой ўтиб Малком ҳамон мослаша олганича йўқ. У янги жамоаси либосида атиги икки марта кўриниш берди. «Барса»га 41 миллион еврога тугҳшган футболчи учун бу жуда кам.
Тўғри у ҳали жуда ёш. Эндигина 21 га кирган иқтидор эгаси ўзини кўрсатиши учун ўз ўйинини янада кучайтириши мумкин. Унгача у Валверденинг асосий таркибидан ўрин олмаслиги аниқ.
31 ёшли Видаль эса кучсизланиб қолган ярим ҳимояга тезда мослашиб асосий таркибга киришда қийналмайди, деган таҳминлар бор эди. Шунга қарамай клуб унга ҳам етарлича ўйин амалиёти бермаяпти.
Майдонда ўзини кўрсатишини кутган мухлислар эса умуман бошқача сценарийни кузатишмоқда. Яқинда Видал Германиядаги фаолияти вақтида тунги клубда чиқарган жанжали учун судга чақирилган Видални кўришмоқда. Ўтган йили сентябрь ойида юз берган воқеа учун футболчи 800 минг евро жарима тўлаши керак.
Видал «Ювентус» ва «Бавария»да ярим ҳимоядаги «жангчи» роли туфайли анча обрўга эга. «Барса»нинг асосий таркибига кириш учун ҳаракат қилиш ўрнига у ўз вақтини клубдан кетиш билан қўрқитишни бошлаб юборган.
Клубдагиларга эса унинг ўзини тутиши умуман ёқмаяпти. Футболчи ёш болалардек ижтимоий тармоқларда унга ўйин амалиёти берилмаётганидан норози эканлигини бўлишиш билан овора.
«Уэмбли»да «Тоттенхем» устидан қозонилган ғалабали учрашувнинг 87-дақиқасидагина майдонга туширилган футболчи Инстаграмдаги саҳифасида жаҳли чиққан смайлик қолдирган.
«Ҳеч қачон таслим бўлма. Яхши давр ҳали келгани йўқ» – дея изоҳ ҳам қолдирган.
«Валенсия» билан бўлган дурангда захирада қолдирилган чилилик футболчи яна сирли хабар қолдирган: «Авлиёларга қарши олишма.»
Видал ушбу изоҳи билан уни танқид остига олганларга қаратилганини айтганига қарамай каталонияликлар раҳбарияти уни навбатдаги изоҳи турли баҳс-мунозараларга сабабчи бўлганидан норози бўлмоқда.
«Видал билан боғлиқ вазият тушунарли. У биринчидан клуб учун ўйнашни ва ғалабаларга ўз ҳиссасини қўшишни истайди. Ёмон томони у профессионал тарзда ўзини тутмаяпти. Мураббий ва жамоадошларини ҳурмат қилмади» – деди клуб мутасаддиси Пеп Сегура Видал ҳақида фикр билдираркан.
Айни вақтда чилилик футболчининг асосий таркибга кириши даргумон. Артур берилган имкониятларда ўзини ижобий тарафдан кўрсата олди. У Бускетс ва Ракитич ёнида ўзини йўқотиб қўймади.
Филиппе Коутиньонинг қанот ҳужумига чиқарилиши ортида бразилиялик футболчи ўз ўрнини топиб олгандек таассурот уйғотмоқда.
31 ёшга кирганига қарамай Видаль ҳали ўзини кўрсатишга қурби етади. У каталонияликлар учун ажойиб захира футболчисига айланиши мумкин.
Фикрлар