"Барса"нинг собиқ мураббийи: Ҳакамнинг хатоси туфайли "Атлетико" чемпион бўлган
"Барселона" клубини 2013/14 футбол мавсумида бошқарган Херардо Мартинонинг ассистенти Эльвио Паолорросо Мадриднинг "Атлетико" клуби билан (1:1) бўлиб ўтган учрашув ҳақида ўз фикрини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг 38-тури доирасида "Барса" "Камп Ноу"да Диего Симеоненинг шогирлари билан куч синашишганди. Баҳснинг 64-дақиқасида рефери Лионель Мессининг голини ўйиндан ташқари ҳолатда ургани учун бекор қилганди.
Ўйин дуранг натижа билан якунланганди ва очколар сони бўйича Мадридликлар чемпионликни қўлга киритишганди.
Айтиб ўтиш жоизки, учрашувни Матеу Лаос бошқариб борган.
- Мессининг голи бизга чемпионликни олиб келиши мумкин эди, бироқ реферининг қарори ҳамма нарсани ўзгартирди.
Биласизми, кийиниш хонасида биз кўз ёш тўккан бир пайтда, Лаос кириб биздан кечирим сўраган, - дея Эльвионинг сўзларидан иқтибос келтиради Marca нашри.
Фикрлар