"Барселона" - "Атлетик" 1:1 (видео)

Бундан бироз аввал Испания Ла Лигаси 7-туридан ўрин олган "Барселона" ҳамда "Атлетик" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

"Камп Ноу" стадионида кечган беллашувда кучлар тенг келди - 1:1. 41-дақиқада Оскар де Маркос ҳисобни очди. 84-дақиқада эса Мунир Эл-Хаддади мувозанатни тиклади ва шу ҳисоб учрашув сўнггига қадар ўзгармади. Шу тариқа, Эрнесто Вальверде шогирдларининг ғалабасиз ўйинлари сони 3 тага етди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!