"Барселона" 19 ёшли уругвайлик футболчини ўз сафига қўшиб олади
"Барселона" клуби Уругвайнинг "Бостон Ривер" клуби ҳимоячиси Рональд Араухони ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.
AS нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар Уругвай ёшлар терма жамоаси сардорини 4,3 миллион евро евро эвазига сотиб олади.
19 ёшли Араухо дастлаб “Барселона”нинг ёшлар жамоаси сафига юборилади.
Фикрлар