“Барселона” 7та футболчисининг трансферидан 150 млн евро ишлаб олмоқчи
Каталониянинг "Барселона" клуби раҳбарияти ёзги трансферлар даврида кераксиз футболчиларининг сотувидан яхшигина пул ишлаб олишни режалаштирмоқда.
The Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар 7 нафар футболчисини умумий ҳисобда 150 млн еврога сотишмоқчи.
Унга кўра “Барселона” Рафинья Алькантарани 35 миллион, Яспер Силлессен ҳамда Йерри Миналарни 30 миллиондан, Андре Гомешни 22 миллион, Люк Динни 15 миллион, Марлонни 10 миллион ҳамда Алейш Видални 8 миллион еврога сотмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” ўтган мавсум рекорд даражада даромад кўргани ҳақида хабар берган эдик.

Фикрлар