"Барселона" "Арсенал" билан футболчи алмаштиришни истамади
Каталониянинг "Барселона" клуби Лондоннинг "Арсенал" жамоаси билан футболчи алмаштиришни истамади. Бу ҳақда испан нашрлари хабар бермоқда.
Унга кўра “канонирлар” “кўк-анор ранглилар” ҳужумчиси Усмон Дембеленинг ўйинларига жиддий қизиқиш билдирган ва унинг эвазига “Барселона”га уэльслик ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзини таклиф қилган. Бироқ, каталонияликлар франциялик футболчисидан янги мавсумда кўп нарсалар кутмоқда ва шу боис “Арсенал”га рад жавобини беришган.

Фикрлар