"Барселона" Артуро Видаль учун қанча товон пули белгилади?

Каталониянинг “Барселона” клуби бугун жамоа билан шартнома имзолаган Артуро Видаль учун яхшигина товон пули белгилади.

Sport.es сайти тарқатган хабарга кўра энди 31 ёшли чилилик футболчини сотиб олишни истаган жамоа марҳамат қилиб “кўк-анор ранглилар” ҳисоб рақамига нақд 300 млн еврони тўлаб қўйиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Видлнинг трансфери учун “Бавария”га бонуслар билан бирга 19 млн евро тўлади ва у билан 3 йиллик шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!