"Барселона" Де Йонгни сотиб олишга яна бир уриниб кўрмоқчи

Каталониянинг "Барселона" клуби "Аякс" хавбеки Френки Де Йонгни сотиб олиш борасидаги фикридан қайтмаяпти.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” жорий ҳафтанинг ўзидаёқ 21 ёшли футболчининг трансфери борасида амстердамликларга ўзларининг навбатдаги таклифларини юборишмоқчи.

Эслатиб ўтиш лозимки, “Аякс” бундан аввал “Барселона”нинг бу борадаги таклифини рад этган эди. Улар ЕЧЛ саралашида муваффақиятли иштирок этиш мақсадида ўз етакчиларидан бирини сотишни исташмаган. Бироқ, “Аякс” саралашдан ўта олмаса каталонияликларнинг таклифини қабул қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!