“Барселона” “Ливерпуль” посбонига қизиқиш билдирмоқда
"Ливерпуль" клуби дарвозабони Симон Миньоле фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.
Sportsmole нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар жамоанинг асосий дарвозабони ҳисобланган Марк-Андре тер Штегенга муносиб рақобатчи қидирмоқда.
Эслатиб ўтиш лозимки, “Барселона”нинг иккинчи дарвозабони Яспер Силлессен ёзги трансферлар даврида жамоани тарк этиши мумкин.

Фикрлар