“Барселона” Мунир билан шартномани узайтирмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти жамоа форварди Мунир Эль-Хаддади билан амалдаги шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.

Mundodeportivo нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” келиб чиқиши марокашлик бўлган 22 ёшли футболчининг келажагини юқори баҳолашмоқда ва шу боис унга 5 йиллик шартнома таклиф қилишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Мунирнинг “Барса” билан амалдаги шартномаси 2019 йилда ўз ниҳоясига етади. У сўнгги икки мавсумни «Алавес» (16/17) ҳамда «Валенсия» (17/18) клубларида ижара асосида ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!