"Барселона" Погбанинг трансфери масаласини келаси ёзгача ҳал қилмоқчи

“Барселона” клуби ҳамон “Манчестер Юнайтед” сардори ва ярим ҳимоячиси Поль Погбани таркибга қўшиб олиш фикридан қайтмаётир, дея хабар беради Express нашри. Манбада ёзилишича, 25 ёшли франциялик футболчининг трансфери 2019 йил ёзига қадар буни амалга оширишни режалаштирган.

Аввалроқ “кўк-анорранглилар” бу футболчи учун 50 миллион фунт (55,6 миллион евро) таклиф қилган, бироқ инглиз клуби буни рад қилган.

Эслатиб ўтамиз, Погба МЮ устози Жозе Моуриньо билан муносабатлари ёмонлашмоқда ва португалиялик мутахассис билан фақатгина агенти орқали гапиришни истамоқда.

Погбанинг инглиз клуби билан тузган шартномаси 2021 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!