"Барселона" Рабьо учун ПСЖга 50 миллион евро таклиф қилади
“Барселона” клуби ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриен Рабьони сотиб олиш фикридан ҳамон қайтмаяпти.
Mundodeportivo нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар 23 ёшли француз футболчиси учун парижликларга 50 миллион евро таклиф қилишмоқчи.
Айтиш лозимки, Рабьога шунингдек “Милан” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Россонерилар” 2019 йилда, яъни у эркин агентга айланадиган пайтда ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ПСЖ Рабьо учун "Барселона"дан Усмон Дембелени сўрамоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар