Ads
«Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич фаолиятини Италияда давом эттиради. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар берди.
 
Манбанинг маълум қилишича, хорватиялик хавбек «Интер»га ўтиш бўйича келишиб олди. Ҳозирча каталонияликлар Ракитичга янги шартнома таклиф қилишмаяпти. Шу боис 30 ёшли футболчи Италияга кўчиб ўтишга розилик билдирган.
 
Маълумот ўрнида, Иван Ракитичнинг "Барса" билан тузган шартномаси 2021 йилгача амал қилади.