"Барселона" Швеция терма жамоаси дарвозабонига қизиқиб қолди

  • 4 июль, 2018, 21:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Каталониянинг "Барселона" клуби Швеция терма жамоаси дарвозабони Робин Ольсенга қизиқиш билдира бошлади.

Tecno

Испан ОАВлари тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” 28 ёшли "Копенгаген" посбонини ёзги трансферлар даврида жамоадан кетиши кутилаётган Яспер Силлессенга муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда. Маълумотларга қараганда ушбу трансфер “Барселона”га тахминан 1,8 млн еврога тушиши мумкин.

Маълумот учун, Ольсен якунланган мавсум "Копенгаген" сафида жами 37та ўйинда иштирок этиб, ўз дарвозасидан 45та тўп олиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!