"Барселона" "Валенсия" футболчисига қизиқиш билдирмоқда

"Барселона" клуби "Валенсия" ярим ҳимоячиси Даниэль Парехога қизиқиш билдирмоқда.

"Кўк-анор ранглилар" бош мураббийи Эрнесто Вальверде 29 ёшли футболчини жамоа асосий таркибида кўрмоқчи. Бу ҳақида Sport.es нашри хабар бермоқда.

Маълумот учун, Парехо ва "Валенсия" ўртасидаги шартномада унинг товон пули 50 миллион еврога тенглиги айтиб ўтилган. Бироқ каталонияликлар ўзлари учун қулай бўлган молиявий шартлар бўйича музокаралар олиб боришлари аниқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!