“Барселона” Виллиан учун “Челси”га ўз футболчиларидан бирини бермоқчи

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳамон “Челси” ярим ҳимоячиси Виллианнинг трансфери борасида музокараларни давом эттирмоқда.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра лондонликлар 29 ёшли бразилиялик футболчини 80 млн еврога баҳолашмоқда.

Ўз навбатида “Барселона” эса ушбу нархни пасайтириш учун ўз футболчиларидан бирини “аристократлар”га таклиф қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Виллиан учун курашда “Барселона”нинг ашаддий рақобатчиси “Манчестер Юнайтед” ҳисобланади. Айнан манкуанликлар ҳам ушбу футболчини ўз сафларида кўришмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!