"Барселона" футболчиси МЮга ўтиши мумкин, агар...
"Манчестер Юнайтед" клуби "Барселона" ҳимоячиси Жорди Альбанинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар бермоқда.
Бордию 29 ёшли испаниялик футболчи каталонияликлар билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаса, у ҳолда манкуанликлар ушбу футболчини сотиб олишга уруниб кўришади.
Маълумот учун, Альба жорий мавсум “Барселона” сафида жами 11та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар