“Барселона” футболчиси "Наполи"га йўл олиши мумкин
“Наполи” клуби ўз сафига “Барселона” аъзоси Мунир Эл-Хаддадини қўшиб олмоқчи.
23 ёшли футболчининг каталонияликлар билан тузган амалдаги келишуви 2019 йил июнда тугайди. Январда неаполликлар бу футболчи билан дастлабки келишувларни амалга ошириб қўймоқчи.
Ўтган мавсум испаниялик футболчи “Алавес”да ижара асосида тўп сурди. Бу мавсум Эль-Хаддади “Барселона”нинг 8 учрашувида майдонга тушди ва 1 голга муаллифлик қилган.
Фикрлар