“Барселона” футболчиси турк клуби билан шартнома имзолади

Туркиянинг "Сивасспор" клуби "Барселона"нинг бразилиялик ҳимоячиси Дугласни ўз сафига қўшиб олгани ҳақида расман эълон қилди.

Унга кўра турк клуби 27 ёшли футболчини каталонияликлардан бир мавсумга ижарага олишган. Бироқ, унинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади ва шу боис у катта эҳтимол билан “Камп Ноу”га бошқа қайтмайди.

Маълумот учун, Дуглас “Барселона” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ушбу вақт орасида “кўк-анор ранглилар”нинг асосий жамоасида бор йўғи 8та ўйинда иштирок этган ҳолос. У бундан аввал "Спортинг" ва "Бенфика" клубларида ижара асосида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!