"Барселона" ҳимоячиси фаолиятини Германияда давом эттиришга яқин турибди

"Барселона" клуби ҳимоячиси Марлон фаолиятини бошқа клубда давом эттиришга яқин турибди.

Diario Sport нашрининг хабар беришича, Германиянинг "Шальке" клуби 22 ёшли ҳимоячининг трансфери бўйича "кўк-анор ранглилар" билан музокараларни бошлаб юборишган. 

Нашрда ёзилишича, бир неча соатлардан сўнг Марлоннинг кўчиб ўтиши ҳақида расман эълон қилишади. "Барса" ушбу трансфердан 15 миллион евро даромад топиши режалаштирилмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!