"Барселона" ўз сафига "Манчестер Сити" ҳимоячисини қўшиб олмоқчи

Каталониянинг "Барселона" клуби "Манчестер Сити" ҳимоячиси Венсан Компанига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” 32 ёшли бельгиялик футболчини ўзининг узоқ муддатга сафдан чиққан ҳимоячиси Самуэля Умтитига муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.

Маълумот учун, Компани жорий мавсум "Манчестер Сити" сафида жами 10та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!