"Барселона" қишда "Ливерпуль" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

  • 10 Oct 10:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ливерпуль" ҳимоячиси Альберто Морено фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Tecno

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар айни дамда чап қанот ҳимоясида етарли футболчига эга эмас. Бу позицияда уларда ҳозирча ягона номзод – Хорди Альба бўлиб турибди. Шу боис “Барселона” раҳбарияти айнан 26 ёшли испаниялик футболчини сотиб олишни кўзлашмоқда.

Таъкидлаш керакки, Моренонинг айни дамда “Ливерпуль” асосий таркибига кира олмаётгани ва унинг шартномаси жорий мавсум сўнггида ниҳоясига етишини инобатга олганда ушбу трансферни амалга ошириш “Барса” учун нисбатан енгил кечиши мумкин. Унинг трансфери эса тахминан 5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Морено “Ливерпуль” сафига 2014 йил “Севилья”дан 18 миллион еврога кўчиб ўтган эди.

Comments

You must be logged in to commet!