"Барселона" раҳбарлари "Реал" кўзлаган футболчини олиб қўймоқчи

 
 
"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибалага даъвогар бўлган жамоалар орасига "Барселона" ҳам қўшилди.
 
Аввалроқ, "Барселона"нинг ашаддий рақиби "Реал" ҳам Пауло Дибалага қизиқиш билдиргани боис 23 ёшли аргентиналик ҳужумчи "Ювентус" билан янги шартнома бўйича музокараларни тахтатган эди. Дибала Турин клуби билан келишувни 2021 йилгача узайтирган тақдирда ҳам ёзги трансферлар вақтида бошқа жамоага ўтиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
 
Мана энди "Барселона" ҳам Лионель Мессининг ёнига унинг терма жамоадоги шериги Пауло Дибалани олиб келмоқчи. Ҳозир Пауло Дибала ноқулай аҳволга тушиб қолди. Ўзи "Реал"да ўйнаш истагини билдирган эди, энди эса Лионель Месси билан бир клубда ўйнаш имкони пайдо бўлди. Суперҳужумчи икки жамоадан бирини танлаши керак.
 
 
Пауло Дибала жорий мавсумда "Ювентус" таркибида Италия чемпионати ва Европа чемпионлар лигасида 14 маротаба майдонга тушди ва тўртта гол урди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!