"Барселона" скаутлари бугун ПСЖ - "Црвена Звезда" учрашувини кузатишади
Каталониянинг “Барселона” клуби скаутлари бугун УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган ПСЖ ҳамда “Црвена Звезда” жамоалари ўртасидаги учрашувни бевосита стадиондан туриб кузатиб боришади.
El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” вакиллари ушбу баҳс давомида ўзлари кўзлаётган ПСЖ хавбеки Адриан Рабьонинг ўйинларини кузатишади.
Маълумот учун, 23 ёшли француз жорий мавсум ПСЖ сафида жами 10та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар