"Барселона" тарбияланувчисининг "Реал"га ўтиши айтилмоқда
“Бавария” ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара фаолиятини Мадриднинг “Реал” клубида давом эттириши мумкин.
Don Balon нашрининг хабар беришича 27 ёшли испаниялик футболчи ёзги трансферлар деразаси ёпилгунича “қироллик клуби”га кўчиб ўтишига умид қилмоқда. Айтиш лозимки, Алькантаранинг хизматларига шахсан жамоа устози Хулен Лопетеги жиддий қизиқиш билдира бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, Алькантара асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Бавария” сафига 2013 йил айнан “кўк-анор ранглилар” таркибидан бориб қўшилган эди.
Фикрлар