"Барселона" уругвайлик ҳимоячи билан шартнома имзолаганини эълон қилди

Уругвайнинг “Бостон Ривер” клуби ҳимоячиси Рональд Араухо фаолиятини “Барселона”да давом эттирадиган бўлди.

Каталонияликлар расмий сайти тарқатган хабарга кўра 19 ёшли футболчи “кўк-анор ранглилар” билан 5 йиллик шартнома имзолаган. Унинг товон пули эса 100 миллион евро этиб белгиланган.

Маълумотларга қараганда Араухонинг трансфери “Барселона”га 1,7 миллион еврога тушган. Бироқ, ушбу сумма кейинчалик бонуслар ҳисобига 5,2 миллионгача етиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!