"Барселона" ва "Реал" бир футболчи учун курашади
Лиссабоннинг "Бенфика" клуби ҳимоячиси Алекс Гримальдо қишки трансферлар жамоасини ўзгартириши мумкин.
Corriere Dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли футболчи учун Ла Лиганинг икки гранди - "Барселона" ва "Реал" ўзаро кураш олиб боради. Ушбу трансфернинг нархи тахминан 20 миллион еврони ташкил этиши мумкин.
Маълумот учун, Гримальдо асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади ва “Бенфика”га айнан каталонияликлар сафидан 2016 йил бор йўғи 2,6 миллион еврога кўчиб ўтган эди.

Фикрлар