"Барселона" ёзда ПСЖ футболчиси учун 50 миллион евро таклиф қилган

Ўтган ёз "Барселона"  ПСЖ хавбеки Адриан Рабьони сотиб олишга уруниб кўргани маълум бўлди. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра каталонияликлар 23 ёшли француз футболчиси учун парижликларга нақд 50 миллион евро таклиф қилишган. Бироқ, Франция чемпиони уларнинг бу таклифини рад этган.

Айни дамда ПСЖ Рабьо билан амалдаги шартномани узайтиришга ҳаракат қилмоқда. Боиси, футболчининг парижликлар билан келишуви жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!