"Барселона" ёзда Рабьога 10 млн евро маош таклиф қилгани маълум бўлди

"Барселона" жорий ёз ПСЖ хавбеки Адриан Рабьога супер таклиф билан мурожаат қилгани маълум бўлди.

Paris United нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар 23 ёшли французга йилига 10 миллион евро маош ваъда қилишган. Такъидлаш керакки, футболчи айни дамда  ПСЖдан худди шунча маош талаб қилмоқда. Бироқ, парижликлар унга ҳозирда йилига 7,2 миллион евро маош тўлашларини билдиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рабьонинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади. Унга шунингдек "Милан"дан ҳам жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!