"Барселона"нинг етакчи ҳимоячиси сафга қайтди

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Самуэль Умтити узоқ муддатли даволанишлардан сўнг яна сафга қайтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра 25 ёшли франциялик футболчи бугун умумий гуруҳда машғулот олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, Умтити 2,5 ойдан буён даволаниб келаётган эди. У сўнгги бор ўтган йилнинг ноябрида майдонга тушган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!