"Барселона"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум бўлди

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, "Барселона" голландиялик футболчини Серхио Бускетсга ўринбосар сифатида олиб келмоқчи. Ўтган ёз ҳам "кўк анор ранглилар" Де Йонгни ўз сафларига қўшиб олишни истаган, аммо амстердамликлар 21 ёшли футболчини қўйиб юборишни истамаган эди.

Илгарироқ унинг хизматларига «Реал», «Ювентус», «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» клублари ҳам қизиқиш билдираётгани борасида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!