"Бавария" Рабьони олиб келиш фикридан қайтди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ПСЖ хавбеки Адриана Рабьони сотиб олиш фикридан қайтди.

Kicker нашри тарқатган хабарга қараганда немис грандига 23 ёшли франциялик футболчининг юқори маош талаб қилаётгани маъқул келмаган.

Эслатиб ўтамиз, Рабьо учун шунингдек “Тоттенхэм” ва “Барселона” клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар бор.

Маълумот учун, Рабьонинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!