"Бавария" Хамесни Дибалага алмаштирмоқчи

“Ювентус” клуби ўз таркибига “Бавария” футболчиси Хамес Родригесни қўшиб олмоқчи. Bild нашри тарқатган хабарга кўра, мюнхенликлар эса туринликларга футболчи алмаштиришни таклиф қилиши мумкин.

27 ёшли колумбиялик футболчи Туринга йўл олади, “Бавария” эса бунинг учун “Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибалани Мюнхенга олиб келади.

24 ёшли аргентиналик футболчининг трансфер нархи 110 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Хамеснинг нархи эса 80 миллион евро.

Дибала бу мавсум “Ювентус” сафида 11 ўйинда 5 голга муаллифлик қилди. Хамес ҳам “Бавария” таркибида 11 учрашув ўтказиб, 3 гол ва 1 голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!